20:30 / 21.06.2018
4 210

Хайрулла Ҳамидов жаҳон чемпионати ўйинларини шарҳлайди

Хайрулла Ҳамидов жаҳон чемпионати ўйинларини шарҳлайди
Бугун ўзбек футбол мухлисларини Равшан Эрматовнинг иштирокидан ташқари, яна бир дебют кутиб турибди.

Машҳур футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов 12 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионати ўйинларини шарҳлайдиган бўлди.
Бу келишув Ўзбекистон Футбол Федерацияси ташаббуси билан амалга ошган.

«Uzreport TV» канали ва Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига йўлланган жуда кўп мурожаатлар ва футбол мухлислари талаб ва истакларини инобатга олиб, «Uzreport TV» телеканали Хайрулла Ҳамидов билан ҳамкорлик қиладиган бўлди. Аслида МТРК “Спорт” ходими бўлган шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов мундиал пайтида шартнома асосида, «Uzreport TV» ва «Футбол» каналларида жонли трансляция қилинадиган баъзи ўйинларини шарҳлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хайрулла Ҳамидов жаҳон чемпионати ўйинларини шарҳлайди