
Испания терма жамоаси бош мураббийи Фернандо Йерро ЖЧ-2018 1/8 финал Россия термасига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз Россия терма жамоаси қандай ўйнашини биламиз. Улар қанотлардан ва тўп оширишлардан тез-тез фойдаланишади. Яна шуни ҳам унутмаслик лозимки, улар ўз уй стадионларида ўйнайди.
Испания терма жамоаси футболчилари жуда ҳам ҳаяжонда, улар яхши тайёргарлик кўришди ва плей-офф босқичини сабрсизлик билан кутишмоқда», - дейди Йерро Marca нашрига.
Испания – Россия учрашуви эртага 1 июль куни Москва шаҳридаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти Тошкент билан соат 19:00.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар