16:38 / 04.07.2018
2 920

Йоахим Лев: «Улар менга қайта имкон беришди ва энди буни оқлашга мажбурман»

Йоахим Лев: «Улар менга қайта имкон беришди ва энди буни оқлашга мажбурман»
Германия терма жамоаси мураббийи Йоахим Лев жаҳон чемпионатидаги омадсизликка қарамасдан ҳам лавозимида қолиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Германия футбол иттифоқи томонидан ишонч билдирилган 58 ёшли мутахассис бугун дастлабки интервьюсини берди, деб ёзади "Ҳордиқ" нашри.

“Германия футбол иттифоқига ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Улар менга қайта имкон беришди ва буни энди оқлашга мажбурман. Танқид эмас, балки омадсизликдан сўнг мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман.

Кўп нарса ҳақида ўйладим, умидларим жуда катта. DFB раҳбарияти билан шахсан кўришдим ва жамоада қолиб қайта қуриш ишларини амалга оширишимни билдирдим. Ҳаммасини таҳлил қилиб, жамоа футболчилари билан аниқ режалар устида ишлаймиз.

Янги мавсумда ўйлайманки, бундай камчиликлар бўлмайди. Тўғри, бу вақт талаб этади, лекин сентябрь ойига қадар барчасини унутишга ҳаракат қиламиз”, дейди Лёв.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Йоахим Лев: «Улар менга қайта имкон беришди ва энди буни оқлашга мажбурман»