
Дания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель ЖЧ-2018 мусобақаси финалида қайси терма жамоалар ўйнашини тахмин қилди.
«Кўрсатилаётган ўйинларга қарайдиган бўлсак, бизни финалда Бельгия – Хорватия учрашуви кутиб турибди. Бу ҳақиқатга энг яқин вариант. Аммо Англияни ҳам эътибордан чиқармаслик керак. Шу вақтга қадар инглизлар стрессга тушмадилар ва кўп тер тўкмай ғалабаларга эришдилар.
Хорватия уларга муаммо туғдира олади. Аммо ҳаммаси бошидан бошланади, энг муҳими жароҳатлар бўлмаса бўлгани», – дейди Шмейхель.
Эслатиб ўтамиз, ярим финал баҳсларида Бельгия термаси Франция билан ўйнайди, Англия эса Хорватия билан.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар