
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида иккинчи финалчининг номи ҳам маълум бўлди.
Иккинчи ярим финал учрашувида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надаль собиқ биринчи ракетка сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқди. Аслида бу учрашув кеча якунланиши керак эди. Лекин кеч бўлиб қолгани боис баҳс учинчи сетдан сўнг тўхтатилган ва бугунги кунга қолдирилганди.

Беш сет давом этган драматик учрашув ғолиби тай-брекда аниқланди. Беш соату 21 дақиқа чўзилган баҳсда Жокович кучли рақибини 6:4, 3:6, 7:6(11:9), 3:6, тай-брекда 10:8 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Эртага Новак бош соврин учун учрашувда Жанубий Африка Республикаси вакили Кевин Андерсонга қарши кортга чиқади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар