Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибини ҳам мағлуб қилди

  • 15 июль 2018, 14:34
  • 1 842
  • Спорт
  • Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибини ҳам мағлуб қилди
    Истеъдодли профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев (2-0-0)профессионал боксдаги учинчи жангини 14 июль куни ўтказди. АҚШнинг Калифорния штатидаги “Hollywood” аренасида ўтган жангда ҳамюртимизга аргентиналик Луис Фернандо Молина (7-4-1) рақиблик қилди.

    6 раунд этиб белгиланган жангда ғолиб номи ҳакамлар берган овозларга кўра аниқланди ва Муроджон навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

    Профессионал рингда шу вақтга қадар 12 та жанг ўтказган ўттиз ёшли Луис ўзининг сўнгги жангини 2017 йилнинг декабрь ойида ўтказиб, мағлубиятга учраган.

    Эслатиб ўтамиз, Муроджон профессионал рингдаги илк жангини 10 март куни аргентиналик Давид Мичел Пазга (4-4-1) қарши ўтказиб, нокаутга учратган бўлса, 21 апрель куни ўтган иккинчи жангида яна бир аргентиналик Карлос Суаресни (7-4-3) техник нокаутга учратди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибини ҳам мағлуб қилди