
Франция терма жамоаси ЖЧ-2018 финали доирасида кечган ўйинда Хорватияни мағлуб этишга эришди. “Лужники” стадионида бўлиб ўтган баҳсда французлар 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.
Ушбу баҳснинг энг яхши футболчиси номига Франция ҳужумчиси Антуан Гризманн лойиқ кўрилди.
Гризманнинг ҳаракатларидан сўнг Франциянинг илк голи юзага келди, бундан ташқари, у пенальтини аниқ бажариб жамоасининг иккинчи голини урди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар