UFC чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан 6 октябр ёки 30 декабр куни Лас-Вегасдаги (АҚШ) турнирда учрашиши мумкин.
—Ҳозирда иккита сана бор — 6 октябр ва 30 декабр. Умид қиламанки, жанг октябрда бўлади, чунки чемпионлик камари ҳимоясини чўзишни истамайман. Мен UFCга ҳар қандай рақиб топиб беришларини айтдим. Агар менга бошқа рақиб беришса, Конор бўлмаса ҳам, жанг қилишга тайёрман, — дейди Нурмагомедов ўз интервьюсида.
Макгрегор Нью-Йоркда бўладиган турнирларда иштирок эта олмайди. Сабаби штат спорт қўмитаси уни 4 апрел куни автобусга ҳужум қилгани учун лицензиясидан маҳрум қилган. Автобусда ўшанда Нурмагомедов ҳам бўлган, бироқ у ва бошқа UFC жангчиларига зарар етмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг