12:24 / 24.07.2018
2 788

Уткин: "Эрматов? Кечирим сўрадим, у менга совға бериб юборипти"

Уткин: "Эрматов? Кечирим сўрадим, у менга совға бериб юборипти"
Россиялик машҳур шарҳловчи Василий Уткин sports.ru нашрига интервью берди ва унда ФИФА рефериси Равшан Эрматовдан кечирим сўраганини айтди.

- Сўнгги марта қачон алкоголли ичимлик ичдингиз?

- Март охирида. 11 ойдан бери спиртли ичимлик ичмаётган эдим. Фақат туғилган кун ва Янги йил атрофида бу ишни қиламан. Менга шундай яшаш қулай. Алкоголь керак эмас. Ундан воз кечганман - бу ёшга боғлиқ нарса. У фақат зарар келтиришини тушундим. Жонга тегди.

- Ундай бўлса Равшан Эрматов ҳақидаги твитингиз қандай ҳолатда ёзилган?

- Айтдим-ку, март охирида ичганман. Равшан Эрматов бошқарган ўйинни Федерация кенгашининг ҳозирги ва собиқ вакиллари билан ресторанда томоша қилдим.

- Маст бўлмаган пайтингизда ҳам тилингизга эҳтиёт бўлишингиз керак эди.

- Кечирим сўрадим. Айтганча, ўтган ҳафта Денис Казанский (шарҳловчи) билан ёзишдим. У Ўзбекистонда ярим финал ва финал баҳсларини шарҳлади. Айтишича, Равшан менга совға юборипти.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия - Аргентина учрашуви пайтида Уткин "Твиттер"даги саҳифаси орқали жаҳон чемпионати рекордчиси, ФИФА рефериси Равшан Эрматовни ҳақорат қилган эди. Шарҳловчи кейинроқ бу иши учун кечирим сўради.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)