23:15 / 28.07.2018
2 849

Бахтиёр Ашурматов: "Биз мураббийлар МТЖга муносиб футболчилар тарбиялиб беришимиз керак"

Бахтиёр Ашурматов: "Биз мураббийлар МТЖга муносиб футболчилар тарбиялиб беришимиз керак"
АГМК клубининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон миллий терма жамоасига келиши кутилаётган хорижий мутахассис Эктор Купер ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистон футболини ривожлантириш учун улкан ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижий мураббий олиб келиш бу янги босқичга қадам қўйиш деб қараш мумкин. Ушбу ҳодисани тўғрисини айтсам кўпчилик мухлислар ҳам орзиқиб кутишмоқда. Эктор Купернинг келиши менимча 90 % га аниқ бўлди.

Эктор Купер жуда ҳам тажрибали мураббий. Умид қиламанки, у бизга янги тактика, янги ўйин услубини олиб келади. Биз мураббийлар ундан ўзимиз учун керакли бўлган нарсаларни ўрганишимиз лозим. Бу вазиятни албатта ижобий бахолайман. Биз мураббийлар терма жамоага муносиб футболчиларни тарбиялаб беришимиз керак», - дейди Ашурматов.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бахтиёр Ашурматов: "Биз мураббийлар МТЖга муносиб футболчилар тарбиялиб беришимиз керак"