21:58 / 02.08.2018
3 741

«Нефтчи» ўзида «Навбаҳор»ни енгди ва мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди (видео)

«Нефтчи» ўзида «Навбаҳор»ни енгди ва мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди (видео)
Pepsi Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Навбаҳор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Фарғонада кечган водий дербисида мезбонларнинг қўли баланд келди.

57-дақиқада Шерзод Ҳакимов "Нефтчи"ни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Дарко Никач мувозанатни тиклади.

69-дақиқада Абдураҳмон Абдулҳақов мезбонларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, "Нефтчи" 20-турга келиб мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Pepsi Суперлига, 20-тур

"Нефтчи" – "Навбаҳор" 2:1

Голлар:
Шерзод Ҳакимов 57, - 1:0. Дарко Никач 62, - 1:1. Абдураҳмон Абдулҳақов 69, - 2:1 (Шерзод Ҳакимов).

"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Дилёрбек Эрматов (Достонбек Турсунов, 27), Ҳусниддин Ғофуров, Игорь Таран (Абдураҳмон Абдулҳақов, 61), Бобурбек Юлдашев, Достон Тошматов, Авазхон Маматхўжаев, Миржамол Неъматов, Исломбек Каримов, Шерзод Ҳакимов (Жалил Кимсанов, 78).

"Навбаҳор": Ботирали Эргашев, Игорь Голбан, Остон Ўрунов, Шерзод Каримов (Азамат Алланиёзов, 77), Аюбхон Нўъмонов (Рўзимбой Аҳмедов, 63), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Никач, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович (Сардор Сулаймонов, 46), Дарко Станоевич.


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Нефтчи» ўзида «Навбаҳор»ни енгди ва мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди (видео)