19:25 / 04.08.2018
3 455

Маурицио Сарри уни Англияга ким чақирганини айтди

Маурицио Сарри уни Англияга ким чақирганини айтди
Мавсумлар оралиғида "Челси" бошқарувига келган Маурицио Сарри уни туманли альбионга "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола таклиф қилганини айтди.

“Гвардиола Англиядаги ўйинлар жуда оғир ва юқори даражада кечишини айтди. Дебют мавсумида унда муаммолар бўлди, бироқ унинг фикрича футбол ҳамма жойда футболлигича қолади. У мени Англияга чақирди. Дунёнинг исталган мураббийи ҳозир Англияда ишлашни хоҳлаган бўларди. АПЛ – дунёнинг энг кучли чемпионати. Бу ерда эканлигимдан хурсандман.

“Челси”да қанча муддат қолишим клуб раҳбариятига боғлиқ. Агар 10 йил қолмоқчи бўлсам, ғалаба қозонишим керак. Қарорни клуб чиқаради, лекин мен бу ерда узоқроқ қолмоқчиман”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, эртага "Челси" ва "Манчестер Сити" клублари Англия Суперкубоги учун майдонга тушишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Маурицио Сарри уни Англияга ким чақирганини айтди