
Англия Суперкубогидан ўрин олган учрашувда АПЛ ғолиби «Манчестер Сити» ва Англия Кубоги соҳиби «Челси» клублари ўзаро куч синашдилар. «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган баҳс манкунианликларнинг ғалабаси билан тугади.
Учрашувнинг 13-дақиқасида рақиб жарима майдони ёнида тўпни қабул қилиб олган Серхио Агуэро дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимнинг ҳам 13-дақиқаси «Манчестер Сити» ва Агуэро учун омадли келди: аргентиналик футболчи Бернарду Силванинг узатмасини дарвозага тўғирлаб юборган ҳолда ўйиндаги дублини нишонлади.
Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари янги мавсумни ҳам соврин билан бошлайдиган бўлдилар.
Англия Суперкубоги
Челси – Манчестер Сити 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 13 Агуэро, 0:2 – 58 Агуэро.
Челси – Кабальеро, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли, Жоржиньо, Педро (Мозес, 79), Фабрегас (Дринкуотер, 60), Хадсон-Одои (Виллиан, 59), Мората (Абрахам, 69).
Манчестер Сити – Браво, Стоунз, Менди, Уокер, Лапорт (Отаменди, 87), Фоден (Браим Диас, 76), Фернандиньо, Марез (Габриэл Жезус, 68), Бернарду Силва, Сане (Гюндоган, 46), Агуэро (Компани, 80).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар