20:08 / 11.08.2018
3 483

АГМК сафарда «Сўғдиёна»га имкон қолдирмади

АГМК сафарда «Сўғдиёна»га имкон қолдирмади
Суперлиганинг 21-турида АГМК клуби сафарда «Сўғдиёна» меҳмони бўлишди ва 1:3 ҳисобида ғалаба қозониб 3 очко билан қайтишмоқда. Бахтиёр Ашурматов жамоанинг тизгинини мустаҳкам қўлига олгани сезилмоқда.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Зоҳир Пиримов ҳисобни очди. Шу тариқа биринчи бўлим якунига етди. Иккинчи бўлимнинг бошида эса Музаффаров жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб ҳисобни оширди. Орадан 6 дақиқа ўтиб Жасур Хасанов орадаги фарқни йириклаштирди. Ягона жавоб тўпини мезбонлар пенальтидан Никола Милинкович аниқ амалга оширди.

"Сўғдиёна" - АГМК 1:3

Голлар:
Зоҳир Пиримов 30, - 0:1. Музаффар Музаффаров 51, - 0:2. Жасур Ҳасанов 65, - 0:3 (Зоҳир Пиримов). Никола Милинкович 77 пенальти, - 1:3 (Шоҳруз Норхонов).

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Элёр Орифов, Тоҳир Шамсиддинов, Санжар Рашидов, Иззатилла Абдуллаев, Сернас Дарвидас (Шоҳруз Норхонов 46), Ким Донг Хи (Сардор Азимов, 37), Милаш Симонович, Никола Милинкович, Ихтиёр Тошпўлатов (Ойбек Нурматов, 59).

АГМК: Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азамат Исроилов, Музаффар Музаффаров (Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 80), Зафар Полвонов (Милош Трифунович, 46) (Абдумалик Абдуллаев, 85), Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Владимир Бубанья, Владислав Косминин, Йован Жокич.

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 44, Сардор Қулматов 55, Ғулом Ҳайдар Ғуломов 81

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК сафарда «Сўғдиёна»га имкон қолдирмади