
Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Фабрисио Вердум россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги жанг арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Афсонавий бразилияликнинг сўзларига кўра, Нурмагомедов жангда мутлақ устунлик билан ғалаба қозониши керак.
«Ҳабиб ғалаба қозонади. У Конорни ўлдиради. Бу аниқ. У жуда кўп машқ қилмоқда ва жуда бақувват йигит», - дея спортчининг сўзларини келтиради TMZ.
Нурмагомедов - Макгрегор жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC жангчиси Макгрегор билан баҳс олдидан Нурмагомедов қўрқаётганини айтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар