date
views 3 565

Пеп Гвардиола: "Моуриньо ҳақ. Даражани сотиб олиб бўлмайди"

Пеп Гвардиола: "Моуриньо ҳақ. Даражани сотиб олиб бўлмайди"
«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньонинг сўзларига фикр билдириб ўтди.

Португалиялик мутахассис «Ман Сити» ҳақидаги фильмга шу тарзда изоҳ берган эди: «Бой клуб бўлиб дунёнинг кучли футболчиларини сотиб олиш мумкин, лекин даражани сотиб олиб бўлмайди».

«Моуриньо ҳақ. Даража, мавқе – бу сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар.

Биз ҳурматсизлик қилдик дея олмайман. Биз аниқ бу ишни амалга оширмоқчи эмас эдик. Ҳамма жойда камералар бор ажойиб мавсум ўтди, бироқ биз буни ўзимиз учун амалга оширдик.

«Манчестер Сити» ўсишни ва совринларни қўлга киритишни истайди. Бу Моуриньонинг фикри. Кимгадир ёқади, кимгадир - йўқ», - дейди Гвардиола.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пеп Гвардиола: "Моуриньо ҳақ. Даражани сотиб олиб бўлмайди"