Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик жангида рақибини нокаутга учратди (видео)

  • 24 август 2018, 12:25
  • 3 184
  • Спорт
  • Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик жангида рақибини нокаутга учратди (видео)
    Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев АҚШда ўзининг профессионал рингдаги тўртинчи жангини ўтказди.

    У чилилик Рамон Контрерасга қарши 10 раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ ҳамюртимиз рақибини нокаутга учратди. Ушбу ғалаба орқали Муроджон «WBA InterContinental» камари соҳибига айланди.

    Аҳмадалиев профрингда тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган, иккита жангида эса у рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.

    » » Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик жангида рақибини нокаутга учратди (видео)