08:31 / 26.08.2018
4 311

Осиё ўйинлари. 26 август куни қатнашувчи спортчиларимиз рўйхати

Осиё ўйинлари. 26 август куни қатнашувчи спортчиларимиз рўйхати
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 26 август кунидан ўрин олган мусобақаларида 18 нафар спортчиларимиз яккалик ва жамоа ҳолда 7 спорт тури бўйича баҳс олиб боришади.

Мусобақалар, уларнинг Тошкент вақти билан бошланиш соатлари ҳамда унда иштирок этувчи спортчилар билан таништирамиз.

Енгил атлетика

Е.Смолянова. Ядро улоқтириш. 16:30
Н.Шарипова. 100 м.га югуриш. Яримфинал. 16:30. Финал. 19:10
С.Ходжаев. Босқон улоқтириш. Финал. 18:35

Гольф. 04:00 – 16:00

К.Кубаналиев, С.Чен, Р.Тен, Е.Ли. Жамоавий финал босқичи

Карате. WKF

С.Сайматов. 60 кг. Саралашдан – финалгача. 08:30 – 10:00, 10:00 – 11:00
И.Узоқов. 67 кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 13:30, 15:00 – 16:00
Б.Мирзаева. 61 кг. Саралашдан – финалгача. 13:30 – 15:00, 19:00 – 20:00

Жиу-житсу. 07:00 – 10:30, 13:00 – 15:00

М.Шарипов, У.Отамуродов. 77 кг. Саралашдан – финалгача

Бокс

Ж.Латипов. 52 кг. Саралаш. 11:00
Ш.Абдурасулов. 60 кг. Саралаш. 12:30
Б.Батуров. 69 кг. Саралаш. 18:45

Пенчак силат

Абдумалик Салимов. 65 кг. Яримфинал. 08:00

Оғир атлетика

Омадой Отақўзиева. 75 кг. Финал. 12:00
Руслан Нуриддинов. 105 кг. Финал. 15:00

25 август куни бўлиб ўтган олтинчи кунги мусобақаларда теннисчимиз Денис Истомин финалда хитойлик Ву Йибингга қарши кортга чиқиб, тайбрекда ғалаба қозонди — 2:6, 6:2, 7:6.

У Ўзбекистон теннис жамоаси сафида Осиё ўйинларида медал олган ягона спортчи бўлди.

Истоминнинг медали Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги бешинчи олтин медал бўлди. Айни вақтда Осиё ўйинлари умумий рейтингида Ўзбекистон делегацияси 5 олтин, 10 кумуш ва 7 бронза билан ўнинчи ўринда жойлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари. 26 август куни қатнашувчи спортчиларимиз рўйхати