19:25 / 26.08.2018
3 624

МОҚ раҳбари Осиё ўйинлари ғолиби Денис Истоминга табрик йўллади

МОҚ раҳбари Осиё ўйинлари ғолиби Денис Истоминга табрик йўллади
Кеча Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Осиё ўйинлари финалида хитойлик теннисчини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ушбу муваффақият билан теннисчимизни табриклади.

«Денис Истоминни Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритгани билан табриклаймиз. Бу Ўзбекистон учун Осиё ўйинларидаги қимматли медаль бўлди. У фаолияти давомидаги энг нуфузли мусобақалардан бирида ғолиб бўла олди. Денис бир неча йил давомида халқаро кортларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, ўзбек спорти нуфузини юксалтиришга хизмат қилди. Унинг Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритганлиги юксак профессионал ҳислатларга эга эканлигидан дарак бериб турибди.

Қитъа ўйинлари ғолиби сифатида Денис Истомин юртдошларимиз орасида биринчи бўлиб Токио 2020 Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлгани ушбу ғалаба салмоғини янада оширди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасини ушбу муваффақият билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Олимпия ҳаракати иштирокчилари ва албатта ўзим номимдан чин кўнгилдан табриклайман.

Шунингдек, Осиё ўйинлари давомида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ватанимиз байроғини юқорига кўтарган Бекзод Абдураҳмонов, Никита Рафалович, Мўминжон Абдуллаев, Шаҳбоз Холмурзаев ва Шаҳбоз Абдужабборовларни чемпионлик билан муборакбод этаман.

Шу билан биргаликда, ҳали стартга чиқмаган спортчиларимизга баҳсларда омад тилайман. Сизлардан умидимиз катта! Сизни ватанимизда яқинларингиз, халқимиз ва Президентимиз кутишмоқда», – деди Умид Аҳмаджонов.

Манба: olympic.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » МОҚ раҳбари Осиё ўйинлари ғолиби Денис Истоминга табрик йўллади