Эктор Купер: “Терма жамоа ўйинида 1 ойдан сўнг ўзгариш бўлади”

  • 05 сентябрь 2018, 15:47
  • 1 939
  • Спорт
  • Эктор Купер: “Терма жамоа ўйинида 1 ойдан сўнг ўзгариш бўлади”
    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Сурияга (6 сентябрь) қарши ўртоқлик ўйинидан олдин, ўз фикрларини баён қилди.

    “22 август куни йиғинга киришган бўлсак, биринчи ишни футболчиларни инсон сифатида ўрганишдан бошладим. Ўзбекистон терма жамоасининг олдинги ўйинлари билан танишдим. Қўл остимда жамланган футболчилар билан машғулотлар ўтказиб, уларнинг жисмоний тайёргарлигини кузатдим.

    Ҳозирги таркиб Сурия ва Эрон ўйинлари учун йиғилган бўлиб, кейинги ўйинларда янги ўйинчилар ҳам жалб қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмас.

    Ўйинчилар техника жиҳатидан жуда ҳам яхши ҳолатда. Машғулотлар жараёнида глобал ўзгаришлар қилганимизча йўқ. Шу сабаб ҳам, биринчи ўйинданоқ мўъжизалар кутмаслигингизни сўрайман. Терма жамоа ўйинидаги ўзгаришлар энг камида бир ойдан сўнг кўзга ташланишига умид қиляпман.

    Мен ўйинчи танлашда энг аввало жисмоний ҳолатига эътибор бераман. Ўз клубида яхши тўп сураётган барча ўйинчиларни кузатишга ҳаракат қиламан. Ўртоқлик учрашувида қатнашмаган бўлса ҳам, муҳим ўйинларда клубида ўзини кўрсатаётган футболчини терма жамоага таклиф қилишдан чўчимайман. Оптимал ҳолатдаги барча ўйинчилар учун терма жамоанинг эшиклари доимо очиқ

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонига мен томонимдан қўйилган барча талаблар ижобий қондириб келинмоқда. Имкониятларимдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қиламан ва айрим камчиликлар юзага келадиган бўлса, буни баҳона қилиб иш услубимни ўзгартирмайман. Лекин шу кунгача ҳеч қандай камчилик кузатилгани йўқ.

    Футболчиларга айтадиган энг биринчи гапим, Ватанингизни ва терма жамоангизни доимо севинг!

    Биз аста-секин барча ўйинчиларни, Индонезиядаги Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларни ҳам ўрганамиз ва имкониятларини чамалаб керак бўлса терма жамоага таклиф этамиз. Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларнинг айримлари терма жамоани кучайтира олиш салоҳиятига эга. Дунё амалиётида машғулотлар жараёни журналистлар учун 15 дақиқа очиқ бўлади ва вақт тугагач, журналистлардан машғулот жараёнини тарк этишларини сўраймиз” - дея Купернинг сўзларини келтирмоқда ЎФА сайти.

    Шунингдек, анжуманда миллий терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳам фикрларини билдириб ўтди:

    “Сурияга қарши ўйинда олдимизга қўйилган мақсадга эришиш учун бор имконияларимизни ишга соламиз”.

    Маълумот ўрнида, Ўзбекистон – Сурия учрашуви эртага, 6 сентябрь куни соат 20:00 да “Миллий” стадионда бошланади.”

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Эктор Купер: “Терма жамоа ўйинида 1 ойдан сўнг ўзгариш бўлади”