18:36 / 07.09.2018
8 094

Майк Тайсон Нурмагомедов ва Макгрегор жангида кимни қўллаб-қувватлайди?

Майк Тайсон Нурмагомедов ва Макгрегор жангида кимни қўллаб-қувватлайди?
Бокс бўйича оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон россиялик яккакурашчи Хабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасида бўладиган жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Менга Хабиб жуда ёқади ва бу жангда уни қўллаб-қувватлайман, – дея Тайсоннинг сўзларини келтиради RCC Boxing Promotions нашри. – Аммо Макгрегор яна бир нечта жанг ўтказади деб ўйлайман. Тўқнашув ҳар икки спортчи учун қийин кечади.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги қарама-қаршилик UFC 229 турнири доирасида 6 октябр куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Майк Тайсон Нурмагомедов ва Макгрегор жангида кимни қўллаб-қувватлайди?