09:28 / 13.09.2018
4 433

Ўзбекистон МТЖ йил охиригача яна бешта ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

Ўзбекистон МТЖ йил охиригача яна бешта ўртоқлик ўйинида майдонга тушади
Куни кеча Ўзбекистон терма жамоаси Эрон термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз ушбу ўйинда минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Ўзбекистон октябр ойидаги ФИФА кунларида Тошкентда яна иккита – Шимолий Корея (13 октябр) ва Қатар (16 октябр) термаларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишидан хабарингиз бор.

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги каналида маълум қилишича, терма жамоамиз бу ўйинлардан ташқари йил охиригача яна учта ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Манбада таъкидланишича, Ўзбекистон термаси бу йил ҳисобидан умумий 11та ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўзбекистон МТЖ шу кунга қадар 6та ўртоқлик ўйинида майдонга тушгани ва яна иккита учрашув ўтказиши аниқлигини инобатга олсак, Осиё Кубогига қадар яна учта ўйин ўтказилиши маълум бўлмоқда.

Аввалроқ, ЎФА расмий сайтида ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича бир қатор терма жамоалар билан музокаралар олиб борилаётгани хабар қилинганди.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ йил охиригача яна бешта ўртоқлик ўйинида майдонга тушади