
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Суперлига 23-тури доирасида Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувдан аввал ўз фикрларини айтиб ўтди.
"Энди рақиб кимлигининг аҳамияти қолмади, чунки ҳал қилувчи босқич бошланмоқда. Бизни олдинда 10 финал ўйини кутмоқда. Ҳар бир жамоа унда ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсатишга интилади. Ўйинлар янада шиддатли ўтишини кутяпман.
Доимгидек "Пахтакор" чиройли ва мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилиш учун бор кучини ишга солади. Жамоа ҳамиша бунга интилади. Мақсадимиз ҳар бир беллашувда ғалаба қозониш. Наманганда ҳам буни уддалаймиз деган умиддаман", - деди грузиялик мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар