
23-сентябрь санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 2-босқичининг 24-тури доирасида Локомотив ўз майдонида Бунёдкорни қабул қилди.
Баҳс 2-1 ҳисобида “темирйўлчилар” фойдасига ҳал бўлди. Учрашув якунида стадионда қизиқ ҳолат юз берди. Локомотивнинг сербиялик футболчиси Игорь Йелич ўйин якунлангач, яшил майдонда қаллиғининг қўлини сўради. Қиз севинчдан кўзларига ёш олди. Ва кўплаб томошабинлар гувоҳлигида қаллиғининг таклифини қабул қилди.
Бу Суперлигада юз берган биринчи қизиқ ҳолат эмас. Аввалроқ, Шўртан-Лэди аёллар клуби аъзоси Улдона Тўхтаева майдонда келинсаломни амалга оширганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.