«26 сентябрь куни пойтахтимизда жойлашган «Универсал» спорт саройининг мажлислар залида Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги вакиллари, федерация Ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят федерациялари раҳбарлари, ҳакамлар, мураббийлар, терма жамоа аъзолари иштирок этишди», деб хабар қилмоқда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси матбуот хизмати.
Кун тартибидан вилоят федерация раҳбарлари, ЎКМФ бош ҳаками ва терма жамоалар мураббийларидан келиб тушган мурожаат ва аризаларни кўриб чиқиш, шунингдек, ташкилотга янги раҳбар сайлаш масалалари ўрин олганди.
Йиғилиш давомида федерацияда юзага келган бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.
Шундан сўнг Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси лавозимига Аламжон Тўхтасинович Муллаев номзоди илгари сурилган. Конференция иштирокчилари кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашган ва Муллаев ташкилотнинг янги раҳбарига айланган.
![]()
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Бунгача Осиё самбо иттифоқи президенти сифатида ишлаб келган Аламжон Муллаев энди Нурхон Нафасов ўрнида иш бошлади.
Нурхон Нафасов шу йилнинг май ойида 12 йиллик танаффусдан кейин яна Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига президент бўлганди. У бу сафар ярим йилга қолмай лавозимни тарк этиши сабаби номаълум. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Иноятов ўрнига Миллий банк раиси Ўзбекистон теннис федерациясига раҳбар бўлди

Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги раис сайланди

Ўзбекистон каратэ федерациясида қўшҳокимлик: аслида ким президент?

Саккиз йиллик танаффусдан сўнг Тошкент шаҳар каратэ федерацияси қайта тузилди

Адлия вазири Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти этиб сайланди

Нурхон Нафасов Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига президент бўлди