12:56 / 05.10.2018
5 921

Макгрегор Нурмагомедов билан жанг учун 100 млн доллар олиши мумкин

Макгрегор Нурмагомедов билан жанг учун 100 млн доллар олиши мумкин
Аралаш йўналиш (MMA) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC)нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг учун 100 миллион доллар олиши мумкин.

Бу ҳақда UFC президенти Дэна Уайт хабар берган. Унинг сўзлари TMZ ахборот портали томонидан келтирилди.

UFC раҳбарининг фикрича, Макгрегорга пул мукофоти ирландиялик жангчи Флойд Мэйуэзер билан баҳс учун олган пулдан ортиқ бўлиши мумкин. Жанг Лас-Вегасда бокс қоидаларига мувофиқ ўтказилди ва америкалик ўнинчи турда техник нокаут билан ғалаба қозонди. Мэйуэзер жанг учун 275 миллион доллар, Макгрегор - 85 миллион доллар олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедовни Лас-Вегасда 6 октябрь куни бўлиб ўтадиган жанг вақтида ўлдиришни режалаштирганини айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Макгрегор Нурмагомедов билан жанг учун 100 млн доллар олиши мумкин