14:30 / 14.10.2018
3 632

"Интер" собиқ президенти Моуриньонинг кўз ёшлари ҳақида ўз фикрини билдирди

"Интер" собиқ президенти Моуриньонинг кўз ёшлари ҳақида ўз фикрини билдирди
"Интер" клуби собиқ президенти Массимо Моратти португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг Италия футболидаги фаолияти ҳақида ўз фикрини билдирди.

Моуриньонинг афсона эканлиги ҳақида

- Моуриньо "Интер"нинг ЕЧЛдаги ғалабаси туфайли менинг ҳурматимни қозонгани йўқ. "Депортиво"га қарши учрашувдан сўнг журналистлар Жозедан баҳс ҳақида фикрини сўрашганди, бироқ Моуриньо финал ҳақида фикр олиб бораётганини айтиб ўтганди. Бундай жавобдан сўнг уни афсона деб ҳисоблашни бошладим.

"Интер"нинг А Серияда чемпионликни қўлга киритгани ҳақида

"Сиена"га қарши учрашувдан сўнг мен Моуриньони излашга тушдим. Бироқ, уни жамоа автобусининг ичида йиғлаётганини кўрдим. Тан олиш лозим, мени бу лол қолдирди, - дея Мораттининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Интер" собиқ президенти Моуриньонинг кўз ёшлари ҳақида ўз фикрини билдирди