19:00 / 15.10.2018
3 743

Макгрегор ва Нурмагомедов реванш жанги санаси аниқ бўлдими?

Макгрегор ва Нурмагомедов реванш жанги санаси аниқ бўлдими?
Конор Макгрегор мураббийи Жон Кавананинг mmaweekly.com порталига берган берган интервьюсида шогирди ва россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги реванш жанги кейиси йили март ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда экан.

Жон шунингдек, жангнинг тахминий санасини ҳам айтиб ўтган: “Ўйлашимча, жанг 16 март куни бўлади. Бу муқаддас Патрик кунида. Ўзингиз ўйланг: Медисон Сквер Гарден, муқаддас Патрик куни арафаси. Бу жиннилик бўларди, – дейди Кавана.

Бу ҳозирча тахмин. Жанг кейинроқ ташкил қилиниши ёки умуман ўтказилмаслиги ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб жамоасининг иши устидан текширув ишлари олиб борилмоқда ва якуний қарор ҳали чиқарилгани йўқ. Конор бўлажак рақиб ким бўлишидан қатъий назар машғулотларни давом эттирмоқда ва октагонга чиқишга тайёр.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)