00:29 / 24.10.2018
3 129

«Бавария» сафарда муҳим ғалабага эришди, «Валенсия» эса «Янг Бойз» тўсиғидан ўтолмади

«Бавария» сафарда муҳим ғалабага эришди, «Валенсия» эса «Янг Бойз» тўсиғидан ўтолмади
Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 3-туридан ўрин олган иккита учрашув ўз ниҳоясига етди.

«Валенсия» клуби «Янг Бойз» майдонига сафар қилди. «Стад де Сюисс» стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

26-дақиқада Миши Батшуайи испанларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Оаро пенальтини аниқ бажариб мувозанатни тиклади. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, «Валенсия» учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади ва 2 очко билан учинчи поғонада турибди.

Параллел кечган ўйинда «Бавария» Грецияда АЕК билан куч синашди. «Спирос Луис» ўйингоҳида кечган баҳсда мюнхенликлар ишончли ғалабани қўлга киритдилар.

61-дақиқада Хави Мартинес меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Роберт Левандовски жамоасининг иккинчи голини урди.

«Бавария» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 7тага етказиб олди ва Е гуруҳида пешқадам бўлиб олди.

ЕЧЛ, 3-тур

Янг Бойз Швейцария – Валенсия Испания 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар:
0:1 – 26 Батшуайи, 1:1 – 55, пенальти Оаро.

Янг Бойз – Вельфли, фон Берген, Бенито, Мбабу, Сулеймани (Нгамале, 74), Соу, Саного, Лаупер, Фасснахт (Бертоне, 85), Ассале, Оаро (Нсаме, 79).
Валенсия – Нето, Габриэл, Гайя, Пиччини, Диакаби, Солер, Парехо, Кондогбиа (Коклен, 70), Ферран Торрес (Гамейро, 67), Родриго, Батшуайи.
Огоҳлантиришлар: Габриэл (8), Мбабу (42), Солер (77).

АЕК Греция – Бавария Германия 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:
0:1 – 61 Мартинес, 0:2 – 63 Левандовски.

АЕК – Баркас, Чигринский, Ламбропулос, Хульт, Бакакис, Манталос (Алеф, 76), Симойнш, Бакасетас, Галанопулос (Родриго Гало, 84), Клонаридис (Бойе, 64), Понсе.
Бавария – Нойер, Зюле, Рафинья, Киммих, Хуммельс, Алькантара, Мартинес, Роббен, Хамес (Горетцка, 62), Гнабри (Мюллер, 75), Левандовски (Вагнер, 84).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» сафарда муҳим ғалабага эришди, «Валенсия» эса «Янг Бойз» тўсиғидан ўтолмади