08:45 / 30.10.2018
2 839

«Спартак» нинг собиқ мураббийи 1 млн доллар пулни ўзлаштирганликда айбланди

«Спартак» нинг собиқ мураббийи 1 млн доллар пулни ўзлаштирганликда айбланди
Клуб собиқ врачи Лю Хуншеннинг гапига қараганда, собиқ бош мураббий Массимо Каррера клуб учун ажратилган 1 миллион доллар пулни ўзлаштириб юборган. Ваҳоланки, бу пуллар тиббиёт ходимлари, персонал, маъмурлар, ёрдамчилар, умуман клубнинг барча аъзолари учун мўлжалланганди. Бош мураббий осонликча маблағни ўзиники қилган-қўйган.

— Мен клуб олтин медални қўлга киритгач, — дейди собиқ врач. — Атиги 74 минг рубл миқдорида мукофот пули олдим холос. Карреранинг ўғирлиги масаласида футболчилар Артём Ребров, Денис Глушаковлар ўз фикрларини билдиришди. Улар персонал учун ўйинчилардан пул йиғишди. Қандай шармандалик!.. Ҳа, бу футболчилар жуда саховатли ва ҳалол. Аммо Каррерада бундай хислатлар йўқ экан. Яхшики, уни ҳайдаб солишди. Умуман, уни ўтган йили, жамоамиз 19 та турда иштирок этиб кучли учликка кира олмаган пайт ҳайдалиши лозим эди…

Эслатиб ўтамиз, Каррера шу йил 22 октябр куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Италиялик мураббий «Спартак»ни 2016 йил ёзидан бошқара бошлаган. Унинг етакчилигида қизил-оқлар 2001 йилдан бери илк бор 2016/17 йил якунларига кўра Россия чемпионига айланишди. Шу жумладан, 2017 йилги Россия суперкубогини ҳам қўлга киритишди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Спартак» нинг собиқ мураббийи 1 млн доллар пулни ўзлаштирганликда айбланди