
Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
109 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан Руслан Нуриддинов қатнашди. Олимпия ўйинлари рекордчиси даст кўтаришда бир марта 187, икки марта 189 кг тошни кўтара олмади ва чемпионатни тарк этди. У силтаб кўтариш баҳсларида 225 кг тошга буюртма бериб қўйганди.
Ҳозир 109 кг вазн тоифасида гуруҳ босқичи баҳслари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача ўзбекистонлик атлетлар жаҳон чемпионатида 1 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар