13:35 / 16.11.2018
3 539

Эктор Купер бугун 63 ёшни қаршилади

Эктор Купер бугун 63 ёшни қаршилади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Эктор Купер бошчилигида айни кунларда Австралиянинг Брисбен шаҳрида йиғин ўтказишмоқда.

Бугун миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер 63 ёшни қарши олди. Аргентиналик мутахассис 1955 йилнинг 16 ноябрь куни таваллуд топган. Терма жамоамиз футболчилари ва делегация аъзолари бугун тушлик вақтида Куперни туғилган куни билан табриклашди. Унга энг эзгу тилакларни тилашди.

Ўз ўрнида биз ҳам Эктор Куперни таваллуд айёми билан муборакбод этамиз ҳамда унга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади. Умид қиламизки, ушбу мураббий қўлостида миллий терма жамоамиз миллионлаб юртдошларимизнинг азалий орзусини рўёбга чиқариб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер бугун 63 ёшни қаршилади