21:08 / 20.11.2018
3 701

Диёр Имомхўжаев: "Иштони йўқ" клублар аввал иштон сотиб олади ва ундан кейин қимматбаҳо футболчиларга оғиз солади

Диёр Имомхўжаев: "Иштони йўқ" клублар аввал иштон сотиб олади ва ундан кейин қимматбаҳо футболчиларга оғиз солади
Хабарингиз бор бугун Про-лигада мавсум ниҳоясига етди. Суперлигада ҳам мавсум охирлаб қолган. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси эса келаси мавсум ушбу мусобақаларда иштирок этадиган жамоаларни лицензиялаш талабларини янада кескинлаштирди.

Бундан аввалроқ иштирокчи клубларни 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш регламенти тайёр бўлгани ҳақида хабар берилган эди. ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ҳам келаси мавсум лицензиялаш талаблари жуда қатъий назорат қилиниши ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

2019 йил учун футбол клубларни лицензиялаш регламентини якунладик, у тасдиқдан ўтди. Ҳеч нарса осмондан олинмади, ОФК талабларига мос келадиган ва шу вақтгача клублардан талаб қилиб келинган масалалар регламентдан ўрин олди.

Асосий жиҳатлари:

- Лигалар сони энди 3 та бўлади: Суперлига, Про-лига, 2-лига

- Лигаларда шунча жамоа ўйнайди деб ҳеч ким белгилаб бермайди, иштирокчилар сони лицензия талабининг қанчалик бажарилишидан келиб чиқади (истисно тариқасида айтиш керакки, Суперлигада клублар сони 12 тадан ошмайди, 10 та қолиши ҳам мумкин).

- Суперлига ва Про-лига талаблари деярли бир хил бўлади (кимга тўғри келмаса, 2-лига бор).

- Стадиони талаб даражасида бўлмаган клублар чемпионатда иштирок этмайди (ишни ҳозирдан бошлаган клубларгагина имкон берилади. Айни вақтда “Насаф” стадиони майсаси ижодкорлари ПФЛ билан ҳамкорликда иш олиб боряпти).

- Суперлига ва Про-лига клубларида академия бўлиши шарт (қўрқиб кетганлар учун ЎФАнинг таклифи бор).

- Клублар футболчилар билан шартномани ПФЛ тақдим этган намунавий шартномадан келиб чиқиб тузади (футболчилар, мураббийлар ва клублар манфаатлари бирдек ҳимоя қилинади, контракт муқаддасдир).

- Суперлига клублари аёллар ва футзал жамоаларига эга бўлишда давом этади (ҳатто Про-лига ҳам).

- Алоҳида футзал, аёллар ёки U18 жамоалари ПФЛ турнирларда иштирок этиши мумкин бўлади (лицензиялаш талабларига жавоб берса).

- 1 ва 2 йиллик шартномалар учун кўтарма пуллари берилмайди (кўтарма пуллари солиқлар масаласида клубларга енгиллик бўлиши учун ойликларга қўшиб берилади, аммо ҳали ҳеч қандай каромат кўрсатмаган футболчи бирданига ҳамма пулни олмайди, у шунчаки шартномага имзо чеккани учун ўзининг биринчи маошини бирданига қўлга киритиши мумкин).

Ҳозирча хаёлга келмаган масалаларни бирин-кетин айтиб боравераман. ПФЛ учун асосий жиҳат клублар ҳисоб рақамига пул тушиши бўлади (боқимандаликдан босқичма-босқич қутилиш керак). Шунингдек, иштони йўқ клублар аввал иштон сотиб олади ва ундан кейин қимматбаҳо футболчиларга оғиз солади. Олдин майдон майсасини яхшилайди, стадионини тўғрилайди, академиясига қарайди, база қилади ва ундан кейин совринли ўринлар учун курашади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Диёр Имомхўжаев: "Иштони йўқ" клублар аввал иштон сотиб олади ва ундан кейин қимматбаҳо футболчиларга оғиз солади