Магнус Карлсен шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги унвонини ўзида сақлаб қолди

  • 30-11-2018, 11:30
  • 386
  • Спорт
  • Магнус Карлсен шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги унвонини ўзида сақлаб қолди
    Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен тай-брейкда америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этиб, жаҳон чемпионлиги унвонини ўзида сақлаб қолди.

    9-26 ноябрь кунлари ўтказилган 12 турда 6-6 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этган спортчилар 28 ноябрь куни тай-брейкда ғолиб номига аниқлик киритишди. Бунда норвегиялик спортчи келиб чиқиши италиялик бўлган Каруана устидан 3-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Магнус Карлсен 2013 йилдан буён шахмат бўйича жаҳон чемпионлигини ҳеч кимга бермай келмоқда. 27 ёшли спортчи 2013 йилда ушбу унвон учун Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган баҳсда ҳиндистонлик Вишванатан Ананддан устун келганди.

    » » Магнус Карлсен шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги унвонини ўзида сақлаб қолди