
Ярим ҳимоячи Икром Алибоев "Сеул" клубига ўтди.
Икром Алибоев 2013 йилда "Локомотив"даги дебют ўйинини ўтказганди. Шундан буён у ўтган 6 мавсум давомида 97 ўйинда жамоамиз шарафини ҳимоя қилди ва унда 11 гол киритди.
"Жакарта-2018" Осиё ўйинларида ўзининг ажойиб ўйинлари билан Ўзбекистон термасининг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшган Икром "Сеул" клуби ва кореялик мухлисларнинг назарига тушди.
Ёш ва ғайратли футболчи 2019 йилнинг 1 январида эътиборан янги жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
- Шу фурсатдан фойдаланиб, Икром Алибоевнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз, - дейилади клуб расмий сайтида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар