19:38 / 13.12.2018
3 656

Андрей Канчельскис: ЦСКАнинг "Реал"га ютқазмаслигини сезгандим, аммо...

Андрей Канчельскис: ЦСКАнинг "Реал"га ютқазмаслигини сезгандим, аммо...
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида ЦСКАнинг Мадридда “Реал” устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапириб ўтди.

“Ўйиндан олдин мен “армиячилар”нинг мағлуб бўлмаслигини сезгандим. Аммо, ғалаба қозонишини, устига-устак йирик ҳисобда зафар қучишини тасаввур қилиш қийин эди. Бу ўйин учун уларга қойил қолиш керак ва раҳмат айтиш керак”, - дейди россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА “Реал”ни биринчи даврада Москвадаги баҳсда ҳам мағлубиятга учратган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Канчельскис: ЦСКАнинг "Реал"га ютқазмаслигини сезгандим, аммо...