
Хабарингиз бор яна саноқли кунлардан сўнг Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги Осиё кубоги старт олади. Ушбу мусобақада иштирок этувчи терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири Олег Зотеев қитъа биринчилигида жамоамизнинг финалга қадар етиб бора олишини айтди.
"Бизнинг мақсадларимиз катта. Осиё Кубогида камида финалга бора олишимизга ишонаман. Мухлисларимиз ҳам биздан кўп нарсаларни кутаётганини биламиз. Улар миллий терма жамоамизнинг муваффақиятларини соғиниб қолишган. Биз ҳаммасини тушуниб турибмиз. Шунинг учун бу мусобақага жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Осиё Кубогида бошқача терма жамоани кўрасизлар. Бош мураббийнинг қўллаётган услублари албатта иш беради. Қолаверса, Эктор Купер ажойиб муҳитни ҳам ярата олган. Ишқибозларимиздан эса сабр қилишларини истаган бўлардим. БАА майдонларида муваффақият қозонишимиз учун бизда ҳамма имконият бор", - дейди иқтидорли футболчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар