Лионель Месси 2018 йилнинг энг яхши тўпурари бўлди. «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси сафида у барча турнирлар доирасидаги 54 ўйинда 51 гол уришга эришди. Бундан аввал ҳам у 3 марта йилнинг энг яхши тўпурари бўлганди: 2010 йилда (60 гол), 2012 йилда (91) ва 2016 йилда (59).
Иккинчи ўринни Криштиану Роналду банд этган. У якунланаётган йилда «Реал», «Ювентус» ва Португалия терма жамоаси сафида жамиа 53 ўйинда майдонга тушиб, 49 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.
Қайд этиш керакки, ушбу рўйхатдан митти давлат вакили ҳам ўрин олган. Давид Тюрпель «Дюделанж» ва Люксембург терма жамоаси ўйинларида 40 та гол урган, у бунинг учун 49 ўйинда майдонда ҳаракат қилган.
Йил тўпурарларининг топ-саккизлиги қуйидагича кўриниш олган:
1. Лионель Месси («Барселона», Аргентина) - 51 гол (54 ўйин)
2. Криштиану Роналду («Реал»/«Ювентус», Португалия) - 49 (53)
3. Роберт Левандовски («Бавария», Польша) - 46 (56)
4. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср) - 44 (55)
5. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм», Англия) - 42 (63)
6. Давид Тюрпель («Дюделанж», Люксембург) - 40 (49)
7. Антуан Гризманн («Атлетико», Франция) - 40 (71)
8. Луис Суарес («Барселона», Уругвай) - 37 (60)
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"
Роналду Мессидан узоқлашмоқда!
Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти
Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади