00:30 / 03.01.2019
3 280

Фозил Мусаев: "Футболчиларнинг иштиёқи ниҳоятда баланд"

Фозил Мусаев: "Футболчиларнинг иштиёқи ниҳоятда баланд"
Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Фозил Мусаев ЎФА Матбуот хизматига Бирлашган Араб Амирликларидаги биринчи кун машғулотлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи кун ажойиб тарзда ўтди. Парвоз бироз толиқтирганига қарамай, ҳамма яхши кайфиятда. Бизга яратилган барча шароитлар аъло даражада деб айтиш мумкин. Айниқса, бундай об-ҳавода футбол ўйнаш жуда қулай. Ҳаддан зиёд иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмас.

Машғулотларда мазза қилиб ҳаракат қилдик. Биринчи кун машғулотлари одатда енгил тарзда ўтади. Терма жамоада ажойиб муҳит ҳукмрон. Барча бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Футболчиларнинг иштиёқи ниҳоятда баланд, барча курашга тайёр. Майдонга фақат ғалаба учун тушамиз", - дея айтиб ўтди Фозил Мусаев.

Манба: ЎФА

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фозил Мусаев: "Футболчиларнинг иштиёқи ниҳоятда баланд"