07:53 / 13.01.2019
3 140

«Тоттенҳэм» Кейн учун «Реал»дан 350 млн евро талаб қилмоқда

«Тоттенҳэм» Кейн учун «Реал»дан 350 млн евро талаб қилмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферлар вақтида «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейнни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Мадридликлар декабрь ойида Лондон клубига эҳтимолий трансфер масаласида таклиф билан чиққан.
«Шпорлар» 25 ёшли ҳужумчини мавсум охирида 350 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкинлигини маълум қилган.

«Реал» раҳбарияти Англия клуби бу борада (нархни пасайтириш) фикрини ўзгартирадими ёки йўқ, буни билиш мақсадида мавсум якунига қадар кутишни режалаштирмоқда.

«Тоттенҳэм» шу йилнинг март ойида янги стадионга кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.
Шундан сўнг клуб жамоанинг энг яхши тўпурари трансфери борасида сўнгги қарорни қабул қилади.

Маълумот учун, Ҳарри Кейн ушбу мавсум 21 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм» Кейн учун «Реал»дан 350 млн евро талаб қилмоқда