00:36 / 21.01.2019
3 519

Марчелло Липпи: "Кечирасиз, бу сир"

Марчелло Липпи: "Кечирасиз, бу сир"
Хитой терма жамоаси устози Марчелло Липпи Таиландга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубоги нимчорак финал учрашувидан (2:1) сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Баъзи хатоларга йўл қўйдик. Биринчи бўлимда бундай камчиликлар кўп бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда 2та гол уриб, ғалабани қўлга киритдик. Шогирдларим ҳаракатларидан мамнунман. Чунки улар учрашувнинг иккинчи ярмини жуда яхши ўтказишди. Чорак финалга чиққанимиздан хурсандман.

Танаффусда йигитларга нима дедим? Кечирасиз, танаффусда айтиладиган гаплар жамоанинг ички сири ҳисобланади. Тактика бўйича ўзгаришлар бўлди. Иккинчи бўлимни 3 нафар ҳимоячи билан бошладик. Тўп назоратидаги устунлик биз томонда бўлди. Йигитлар ўз имконият даражасида ўйнашди.

Бугун иккита икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Қайтараман, тактикадаги ўзгариш ўйинимизни кучайтирди. Биринчи голни уриш муҳим эди. Буни уддаладик" - дейди Марчелло Липпи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марчелло Липпи: "Кечирасиз, бу сир"