
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Австралияга қарши баҳсдан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Учрашув тенг курашлар остида кечди. Кўпроқ эътиборни гол ўтказиб юбормасликка қаратдик.
Пенальтилар сериясида омадимиз келмади. Австралия терма жамоаси дарвозабони ёнга сакрашини тахмин қилиб тўпни тўғрига тепдим, бироқ посбон зарбам йўналишини топди.
Бизни БААда қўллаган мухлисларга, телевизор ва интернет орқали ўйинларимизни кўрган ишқибозларга раҳмат айтаман" - дейди Ислом Тўхтахўжаев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар