Машҳур Усэйн Болтнинг футболчилик фаолияти узоққа чўзилмади

  • 23 январь 2019, 09:44
  • 1 612
  • Спорт
  • Машҳур Усэйн Болтнинг футболчилик фаолияти узоққа чўзилмади
    Енгил атлетика бўйича 8 карра Олимпия ва 11 карра жаҳон чемпиони, ямайкалик Усэйн Болт футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Афсонавий спринтчи Австралиянинг “Сентрал Кост Мэринерс” клубида тўп сураётганди.

    “Бу яхши тажриба бўлди, менга жамоада бўлиш ёқди. Бу енгил атлетикага нисбатан ўзгача бўлди, мен жамоада иштирок этаётган вақтимда чинакамига завқ олдим”, деб айтган 32 ёшли спортчи.

    Болт 2018 йил августда “Сентрал Кост Мэринерс” билан келишув имзолаган. Унга кўра, Болт жамоа билан машқ қилиб, профессионал шартнома олиш имконига эга бўлган. Кейинроқ “Макартур Саут Вест Юнайтед” клубига қарши ўйинда Болт ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйган. Австралия клуби раҳбарияти спортчи билан шартномани тузмасликка қарор қилган.

    Аввалроқ Болт Диего Марадона мураббийлик қилаётган, Мексиканинг “Дорадос” клуби билан шартнома имзолаши мумкинлиги маълум қилинганди.

    Болт енгил атлетикани Лондондаги 2017 йилги жаҳон чемпионатидан кейин тарк этган. Ямайкалик 100 ва 200 метрлик масофаларга югуришда қаторасига учта Олимпиадада (2008, 2012, 2016) олтин медални қўлга киритган ягона спортчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида шунингдек 100 ва 200 метрга югуришдаги амалдаги рекордлар бор.

    » » Машҳур Усэйн Болтнинг футболчилик фаолияти узоққа чўзилмади