
Бу йили ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган Термизнинг "Сурхон" жамоаси бир қатор футболчилар билан музокараларни давом эттирмоқда.
Шундай футболчилардан яна бири Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Даврон Хошимовдир.
Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, шу кунларда футболчи билан музокаралар олиб борилмоқда. Агар икки томон масалани ижобий ҳал қилишса, Даврон ҳам катта эҳтимол билан "Сурхон" жамоаси машғулотларига қўшилади. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мўминжонов шогирдлари бугун назорат учрашувида "Бухоро"ни енгишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар