17:15 / 28.01.2019
5 282

Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Азизбек Турғунбоевнинг сирли трансфери борасида фикр билдирди

Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Азизбек Турғунбоевнинг сирли трансфери борасида фикр билдирди
Хабарингиз бор, айни кунларда Азизбек Турғунбоевнинг трансфери борасида чигал вазият юзага келган. Шу ҳолат бўйича "Навбаҳор" клуби мухлислари ЎФА биринчи вице-президентига мурожаат билан чиқишди. Қолаверса, кўпчилик ишқибозлар МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси саналган Хайрулла Ҳамидовдан мазкур вазият борасида фикрларини билмоқчи бўлиб унга юзланишди. У эса қуйидагича жавоб берди.

- Телеграм орқали наманганлик футбол ишқибозлари Умид Аҳмаджоновга қилинган видеомурожаат ҳақида фикримни сўрашяпти. Телеграм аккаунтим нотаниш сўровларга тўлиб кетди, шу боис, жавобимни шу ердан бериб қўя қоламан:

Бундай мурожаат футболни суйган, футболчисини ардоқлаган мухлислар томонидан амалга оширилганига шубҳам йўқ, лекин ҳозирда ҳамманинг эътибори қаратилган жиддий масала қонунан ҳал қилиниши керак, деб ўйлайман. Мухлислар барибир ўз жамоаси манфаати учун курашадилар, уларнинг хитобига ҳурмат билан қараш керакдир, аммо муаммони ўртада турганлар ҳал қилишлари лозим.

Умид қиламанки, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбарияти бу муаммони ипидан игнасигача ўрганади, шартномалар ўртасида турган барча мулозимларни юзлаштиради ва охирида АДОЛАТЛИ қарор чиқаради. Акс ҳолда, мурожаатлар давом этади ва муаммо янада чигаллашаверади.
Мен ҳам айнан шу текширув ўтказилганидан сўнг фикр билдирсам тўғри бўлади. Ҳозирда айсберг сингари бўй чўзиб турган муаммонинг пастки қисми қанчалигини билиб бўлмаяпти, - деди Хайрулла Ҳамидов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Азизбек Турғунбоевнинг сирли трансфери борасида фикр билдирди