Расман: Сардор Азмун "Зенит" клуби аъзосига айланди

Расман: Сардор Азмун "Зенит" клуби аъзосига айланди
"Рубин" ҳужумчиси Азмун "Зенит"га ўтди. Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилинди. Келишувга кўра, 24 ёшли эронлик 3,5 йил мобайнида питерликлар шарафини ҳимоя қилади.

Аввалроқ, "Зенит" футболчи учун 12 миллион евро атрофида товон пули тўлаши ҳақида маълумот берилганди. Азмун Россиядаги 5,5 йиллик ("Рубин", "Ростов") фаолияти давомида 154 учрашувда иштирок этиб, 42 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Бундан ташқари, Сардор Эрон термаси сафида 56 ўйинда 28 та гол урган. Жорий мавсум Россия чемпионатида Азмун 14 та баҳсда ҳаракат қилди ва 8 марта голли вазиятларда қатнашди (4 та гол, 4 марта ассистент).
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар