10:30 / 03.02.2019
4 960

Элдор Шомуродов "Рубин"да Сардор Азмуннинг ўрнини эгаллаши мумкин

Элдор Шомуродов "Рубин"да Сардор Азмуннинг ўрнини эгаллаши мумкин
Хабарингиз бор “Рубин” форварди Сардор Азмун “Зенит” билан шартнома имзолади. Қозонликлар эса унинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборишди.

Берилган маълумотларга қараганда “Рубин” раҳбарияти бу борада “Енисей” ҳужумчиси Михаил Костюков ва “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдира бошлашди.

Таъкидлаш керакки, ҳамюртимиз жорий мавсум “Ростов” сафида жами 17 та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 2 та гол уришга эришди. Костюков эса “Енисей” сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйишга эришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов "Рубин"да Сардор Азмуннинг ўрнини эгаллаши мумкин