21:00 / 06.02.2019
4 528

Исроил Мадримов март ойида чемпионлик камарини ҳимоя қилади

Исроил Мадримов март ойида чемпионлик камарини ҳимоя қилади
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (1-0, 1 Ко) профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.

GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган маълумотларга кўра, Мадримов 9 март куни Нью-Йоркдаги Верона шаҳарчасида жойлашган Turning Stone Resort & Casino аренасида рингга кўтарилиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Ҳозирча Исроилга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Тез орада спортчи бу борада ҳам маълумот беришини билдириб ўтган.

9 март куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомининг асосий жангида россиялик ярим оғир (-79,38 кг) вазн тоифасининг WBA йўналиши чемпиони Дмитрий Бивол (15-0, 11КО) америкалик Жо Смит Жуниорга (24-2, 20КО) қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Мазкур бокс кечасида супер енгил вазн тоифасининг WBO камари соҳиби америкалик Маурис Ҳукер (25-0-3, 17КО) асли тринидадлик бўлган Миккел Леспьерга (20-0-1, 9 КО) қарши камар ҳимояси учун жанг қилади.

Шунингдек, ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шаҳрам Ғиёсов (6-0, 5 КО) ҳам шу оқшомда рингга чиқади.
Мазкур жанглар АҚШда DAZN интернет платформаси орқали трансляция қилинади, Британияда Sky Sports телеканали орқали намойиш этилади.

Маълумот учун, Исроил Мадримов WBA Intercontinental камари соҳиби саналади. У 2018 йилнинг 24 ноябрь куни дебют жангидаёқ мексикалик Владимир Эрнандесни (10-3, 6 КО) олтинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратиб ушбу камар соҳиби бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов март ойида чемпионлик камарини ҳимоя қилади