
Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Ливерпуль» – «Борнмут» учрашуви ўз якунига теди. «Энфилд» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
24-дақиқада Садио Мане мерсисайдларни олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳужумда офсайд бўлганди, бироқ ҳакамлар ушбу вазиятни кўрмай қолишди.
34-дақиқада Жоржиньо Вейналдум жамоасининг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлим дебютида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари омадсиз серияларига нуқта қўйиб, биринчи ўринга қайтишди.
АПЛ, 26-тур
Ливерпуль – Борнмут 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 24 Мане, 2:0 – 34 Вейналдум, 3:0 – 48 Салоҳ.
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Матип, Робертсон, Вейналдум (Александер-Арнолд, 77), Милнер, Кейта, Фабиньо, Мане (Ориги, 87), Салах, Фирмино (Старридж, 90).
Борнмут – Боруц, Кук, Рико (Мифем, 80), Смит, Аке, Серман, Айб (Соланке, 59), Фрэйзер, Гослинг, Кинг, Лерма (Муссе, 73).
Огоҳлантиришлар: Рико (25), Смит (38), Матип (61), Робертсон (87).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар