date
views 3 470

Андрей Фёдоров: "Фаолиятимдаги илк Суперкубокни қўлга киритдим"

Андрей Фёдоров: "Фаолиятимдаги илк Суперкубокни қўлга киритдим"
Ўзбекистон Суперкубоги доирасида кечган "Локомотив" - АГМК ўйинидан (2:1) сўнг "темирйўлчилар" устози Андрей Фёдоров учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун жуда кўп журналист тўпланибди. Демак, Суперкубок қизиқ ўтган. Мен ўз фаолиятимда илк бор Суперкубокни қўлга киритдим. Ўтган мавсумдаги ўзаро икки ўйинда АГМКнинг ўйинини яхши ўрганган эдик. Иккинчи голни киритгач эса йигитлар бироз бўшашишди ва гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай ғалабани сақлаб қола олдик.

Амонов биринчи навбатда жамоага киришиб кетиши лозим. Албатта, ҳамма кучли футболчиларни истайди. Ҳамма бизни кучсизланган деб ўйламоқда, мен эса ундай деб ҳисобламайман. Биз мавсумга тайёрмиз. Тақвим? Тақвимнинг кеч чиқиши менимча у қадар катта муаммо туғдирмайди", - деди Фёдоров.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Фёдоров: "Фаолиятимдаги илк Суперкубокни қўлга киритдим"